«Бенфика» бош мураббийи Марку Силва украиналик дарвозабон Анатолий Трубиннинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонида юзага келган вазиятга изоҳ берди.
«Трансфер бозорига тўхталадиган бўлсам, у мураббий сифатида менинг қарорларимга таъсир қилмайди. Антониу Силва масаласида буни бир неча ҳафта олдин айтгандим ва бу ерда ҳам бошқача бўлиши керак эмас. Қайдномадан «Бенфика»нинг айнан шу клубга ва ушбу мавсумдаги вазифасига — уч йилдан бери чемпион бўла олмаётган клубдаги мақсадга бор эътиборини қаратган футболчилар ўрин олишади. Бутун диққат-эътибор айнан шунга қаратилиши керак. Трансфер ойнаси очиқ экан, у ўз таъсирини ўтказади, аммо мураббий сифатида мен футболчиларнинг бор эътиборини қўйилган мақсадларга қаратишларини таъминлашим лозим. Трансфер бозори бўйича эса — ҳеч қандай жиддий муҳокамалар йўқ», — деди Силва матбуот анжуманида.
Аввалроқ Трубин ушбу ёзда «Бенфика»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Украиналик посбон мавсумни асосий таркибда бошлади, бироқ Европа Лигаси саралашидан ўрин олган «Хартс»га қарши ўйинда (6:1) захирада қолди.













