«Парма» дарвозабони Зион Сузукининг келажаги борасидаги ноаниқлик тобора унинг жаҳлини чиқармоқда. Айни пайтда «ПСЖ» ва «Ювентус» япониялик голкипер учун кураш олиб бормоқда.
«ПСЖ» Япония терма жамоаси дарвозабони учун 35 миллион евролик янги таклиф юборди ва «Парма» билан келишувга эришишга яқин турибди. Шу тариқа парижликлар Судзуки трансфери учун курашда «Ювентус»дан олдинда бормоқда.
Бироқ Сузуки «ПСЖ» унинг келажаги борасида қандай режага эга эканини ҳали билмайди. Франция чемпиони дарвозабонни сотиб олиб, дарҳол «Ювентус»га ижарага бериши мумкин. Бош мураббий Луис Энрике эса футболчини шахсан баҳолаб кўрганидан сўнг уни Парижда олиб қолиш ёки ижарага бериш масаласида қарор қабул қилмоқчи.
Сузуки трансферга розилик беришдан олдин ўз келажаги аниқ бўлишини истамоқда. Corriere dello Sport маълумотига кўра, иқтидорли дарвозабон вазиятдаги ноаниқликдан тобора кўпроқ норози бўлмоқда ва «ПСЖ»га унинг жамоада қолиши ёки ижарага берилиши аниқ бўлмаган ҳолда ўтишни хоҳламаяпти.
Доимий ўйин амалиётига эга бўлиш ҳам Сузуки учун муҳим устувор вазифа ҳисобланади. «Ювентус»да у асосий дарвозабонга айланиши мумкин, «ПСЖ»да эса асосий таркиб учун рақобатга киришишига тўғри келади.
Вазият «ПСЖ» дарвозабони Лука Шевальенинг келажаги билан ҳам боғлиқ. Агар Сузуки Парижда қолса, Шевалье «Ювентус»га ўтиши мумкин. Бу эса ҳар икки клубдаги дарвозабонлар масаласини янада мураккаблаштиради.













