«Трабзонспор» Муҳаммад Салоҳ трансферини расмийлаштириб, трансфер бозорида катта шов-шув кўтарганидан сўнг яна бир машҳур ҳужумчини таркибига қўшишни мақсад қилмоқда. Туркия клуби раҳбарияти Дарвин Нуньесни жамоага олиб келиш учун «Ал-Ҳилол» билан музокараларни бошлади.
«Трабзонспор» Нуньес ва Салоҳнинг «Ливерпуль»да бирга ўйнаган давридаги ҳужумкор ҳамкорлигини қайта тиклашни режалаштирмоқда.
27 ёшли уругвайлик ҳужумчи Саудия чемпионатида асосий таркибдаги ўрнини йўқотганидан сўнг Европа футболига қайтишни истамоқда. Нуньес аввалроқ «Бешиктош»га ўтишга розилик берган эди, аммо ушбу трансфер амалга ошмади. Шу орқали «Трабзонспор» учун музокараларга қўшилиш имконияти пайдо бўлди ва клуб «Ал-Ҳилол» ҳамда футболчининг вакилларига расмий таклиф йўллади.
Саудия клуби Нуньесни жамоадан кетишига рози, аммо битим ижара асосида амалга оширилиши шарт. Чунки «Ал-Ҳилол» футболчини трансфер қилиш учун аввалроқ 53 миллион доллар сарфлаган.
«Трабзонспор» эса уругвайлик ҳужумчини кўндириш учун унга йилига 7 миллион евро маош таклиф қилмоқда.













