Кириш Регистрация

Артета «Арсенал» янги трансферлар устида ишлаётганини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоа трансфер ойнаси ёпилгунга қадар таркибни кучайтириш устида ишлашда давом этишини маълум қилди.

Испаниялик мураббий «Боруссия» Дортмундга қарши 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин трансфер сиёсати ҳақида гапирди.

«Биз айнан шу ишни амалга оширишга ҳаракат қиляпмиз. Агар бозорда бизга мос футболчи бўлса, уни қўлга киритишни истаймиз», — деди Артета.

«Арсенал» 2026 йилги ёзги трансфер ойнасида бир қатор янги футболчиларни таркибига қўшиб олди.

Лондонликларнинг асосий трансферларидан бири «Ньюкасл»дан бразилиялик ярим ҳимоячи Бруну Гимарайнснинг олиб келиниши бўлди. Шунингдек, «Брюгге»дан грек вингери Кристос Цолис ҳам жамоа сафига қўшилди.

«Арсенал» «Байер»дан ижарага олинган Пьеро Инкапьенинг трансферини ҳам тўлиқ расмийлаштирди. Дарвозабонлар чизиғи эса «Лидс»дан Иллан Меслье олиб келиниши ҳисобига кучайтирилди.

Шу тариқа «Арсенал» трансфер ойнаси ёпилишига қадар яна бир ёки бир нечта футболчини таркибига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 21:35, 09.08.2026.
Ўқилди: 1350 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик