Кириш Регистрация

«Арсенал» янги ҳимоячи қидирмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳимоя марказига янги футболчи сотиб олиш устида ишламоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати – 2026 да «Арсенал» ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Вильям Салиба жиддий жароҳат олган эди. Аввалроқ хориж ОАВларида «канонирлар» «Тоттенхэм»дан Кристиан Ромерони таклиф қилишдан манфаатдор экани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди, аммо «шпорлар» ўз ўйинчисини ашаддий рақиби сафига қўйиб юбориш ниятида эмас.

16 август куни «Арсенал» янги мавсумдаги илк расмий ўйинини ўтказади — рақиб «Манчестер Сити» бўлади. Англия Суперкубоги учун кечадиган баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Киритилди: 14:45, 10.08.2026.
Ўқилди: 374 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик