Кириш Регистрация

«Барса» Ферран учун 65 млн евро сўрайди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва «ПСЖ» клублари шу ҳафтада ҳужумчи Ферран Торреснинг трансферини муҳокама қилишади, чунки футболчи Каталония клубини тарк этиб, Лига 1 га ўтиш ниятида эканини билдирган. Аввалроқ парижликлар испаниялик футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишгани хабар қилинган эди.

Таъкидланишича, ушбу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, «ПСЖ» шартномаси 2027 йил 30 июнда тугайдиган футболчининг нархини туширишга ҳаракат қилади. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу нарх мўътадил бўлиши керак. Янги ҳужумчи сотиб олинмагунча Ферраннинг кетишини хоҳламаган «Барселона» эса дастлаб камида 65 миллион евро талаб қилади, чунки клубга сўнгги трансферларни якунлаш учун даромад зарур.

«Барса» раҳбарияти музокаралар мураккаб кечишини тушуниб турибди, чунки футболчи «ПСЖ» билан аллақачон келишиб бўлган. Шу сабабли каталонияликлар кетиши ҳал бўлган ўйинчи учун имкон қадар максимал суммани олишга ҳаракат қилишади. Бундан ташқари, улар трансфер баҳоси, айниқса ҳужумчилар учун, шу ёзда клублар тўлаётган суммаларга мос келиши керак деб ҳисоблашади.

«ПСЖ» бундай суммани тўлашни хаёлига ҳам келтирмаяпти, аммо вазият кескинлашмаслиги ва музокараларни бошлаш учун салмоқли таклиф бериш кераклигини англамоқда. Спорт директорлари Деку ва Луиш Кампуш ўртасида жуда яхши муносабатлар мавжуд ва бу жараённи тезлаштириб, трансферни бир неча кун ичида якунлашга ёрдам бериши мумкин.

Ҳозирда Ферраннинг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади ва «ПСЖ» собит сумма ҳамда бонусларни қўшган ҳолда ушбу рақамга етиши мумкин. Аммо аслида «Барселона»нинг ўзи ҳам 55 миллион евро барча томонлар учун адолатли нарх бўлиши мумкинлигини тушунмоқда. Сабаби испанияликлар ўз вақтида Ферран учун «Манчестер Сити»га айнан шунча тўлашган эди, демак қилинган инвестиция ўз-ўзини қоплайди.

Киритилди: 14:55, 10.08.2026.
Ўқилди: 814 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик