Кириш Регистрация

Дель Пьеро Алайбеговичнинг «Ювентус»га ўтиши ҳақида: «Жуда хурсандман»

Баҳо:
+ | -1

«Ювентус»нинг собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро Керим Алайбеговичнинг трансферидан хурсанд эканини билдирди.

Босния ва Герцеговина терма жамоасининг 18 ёшли форварди Турин клубига «Байер»дан 30+5 миллион евро эвазига ўтди.

«Жуда хурсандман, чунки у, биринчидан, ҳайратланарли даражада истеъдодли, иккинчидан, жуда ёш. Олдинга ўтиб айтсам, унинг шартномаси катта устунликдир, чунки Италияга келадиган истеъдодли футболчиларни топиш биз учун ҳамиша қийин кечган, сабаби уларни биздан илиб кетишарди. Энди эса бизда шундай истеъдод бор...

Умид қиламизки, унда ҳаммаси ўхшайди, ўсиши учун етарли вақт берилади ва уни шоширишмайди — чунки бундан ҳеч қандай маъно йўқ. Энг муҳими, у жамоага яхши мослашиб олсин. Ўйлайманки, йил давомида Спаллеттида унга ҳаракат эркинлиги бериш имконияти бўлади — кейин нима бўлишини кўрамиз», — дейди Дель Пьеро.

Киритилди: 15:00, 10.08.2026.
Ўқилди: 507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик