«Рома» ярим ҳимоячи Родриго Моранинг трансфери учун «Порту»га 25 миллион евро таклиф қилди.
Шу билан бирга, «Порту» трансфер суммасининг юқорироқ бўлишини талаб қилмоқда, чунки клуб аллақачон бир ҳафтадан бери «Галатасарай» билан ушбу футболчи бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Мора «Порту»нинг асосий жамоасида 17 ёшида дебют қилган ва 2024/25 йилги мавсумда ўзини ёрқин томондан кўрсата олган эди.
Ўтган 2025/26 йилги мавсумда 19 ёшли ярим ҳимоячи барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Аввалроқ «Рома» «Болонья» форварди Сантьяго Кастронинг трансферини 35 миллион еврога эълон қилган ва «Вольфсбург» ҳимоячиси Константинос Кулиеракисни 16,5 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган эди.
Шу билан бирга, Рим клубини Артём Довбик тарк этди — украиналик ҳужумчи бир йиллик ижара ҳуқуқи асосида «Болонья»га ўтди.
«Рома» А Сериянинг ўтган мавсумини 3-ўринда якунлаб, Чемпионлар Лигасининг асосий босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. Жан Пьеро Гасперини жамоаси янги мавсумни 24 август куни «Фиорентина»га қарши ўйин билан бошлайди.













