Италия футбол федерациясининг (FIGC) собиқ техник директори Паоло Мальдини миллий терма жамоа бош мураббийлиги учун кўриб чиқилган бошқа номзодлар ҳақида гапириб берди.
Эслатиб ўтамиз, федерация Андреа Пирло номзодидан воз кечгач, терма жамоа бош мураббийи сифатида Роберто Манчини тайинланган эди. Мальдини шунингдек, Пеп Гвардиола билан ҳам музокаралар олиб борилгани ҳақида хабар берган эди.
«Пирлодан ташқари бошқа номзодлар ҳам бор эди: Даниэле Де Росси ва Фабио Гроссо. Учта жаҳон чемпиони. Аммо президент [FIGC президенти Малаго] ўз сайловига сабаб бўлган келишувларга кўра, «Лацио»дан ташқари сиёсий жиҳатдан барча клублар томонидан қўллаб-қувватлангани боис, Серия А жамоаларининг амалдаги мураббийларига тега олмаслигимизни айтди. Шу сабабли Де Росси ва Гроссо номзоди чиқариб ташланди.
Аммо мен буни тушунаман. Июль ойи охирида жамоалар аллақачон мавсумга тайёргарлик йиғинида бўлади, жараён ўртасида ниманидир ўзгартириш мураккаб. Малаго бизга бунинг имкони йўқлигини айтди ва биз Пирло вариантида тўхтадик. Тьяго Мотта? Йўқ, номзодлар фақат шулар эди», — дейди Мальдини.













