Мадриднинг «Реал» клуби аъзоси Арда Гюлер «ПСЖ»нинг янги асосий трансфер нишонига айланди. Туркия ва Испания ОАВлари хабарига кўра, Франция гранди 21 ёшли футболчи учун 115 миллион евро миқдорида таассуротли таклиф юборди.
«Реал» раҳбарияти ушбу таклифни кўриб чиқмоқда, аммо битим амалга ошиш эҳтимоли жуда паст. Мадрид клубида Гюлерни жамоанинг энг истиқболли футболчиларидан бири деб ҳисоблашади.
Туркия ОАВларининг қўшимча қилишича, агар трансфер амалга ошса, Гюлернинг собиқ клуби «Фенербахче» ҳам сезиларли сумма олади. Чунки улар футболчининг кейинги трансферидан 20 фоизлик улушга эгалик қилишади, бу эса роппа-роса 23 миллион еврони ташкил этади.













