«Барселона»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Форт фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Журналист Себастьен Видаль хабарига кўра, 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Эвертон» қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби ушбу ёзда ўз тарбияланувчиси билан хайрлашишга тайёр, чунки у асосий таркибдан жой олиши амримаҳол.
Эктор Фортга даъвогарлар орасида «Фулхэм» ва Миланнинг «Интер» клублари ҳам тилга олинмоқда. Ўтган мавсумда латераль ижара ҳуқуқи асосида «Эльче»да тўп сурди, аммо жароҳатлар туфайли майдонда бор-йўғи 17 маротаба кўриниш бериб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.













