Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Спалетти: "Дуслас Луис жамоада қолади"

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" мавсумолди тайёргарлик доирасида "Палермо" устидан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади. Кенан Йилдиз ва Аркадиуш Милик гол урдилар.

Турин жамоаси 4-2-3-1 схемасида ҳаракат қилди. Йилдиз, Франсишку Консейсау ва Керим Алайбегович Рандал Коло-Муанининг орқасида саф тортишди.

"Алайбегович деярли ҳар доим рақибнинг ўнг марказий ҳимоячисига ҳужум қилгани учун Кенан ўзини қурбон қилиб, ҳимоячини қувиб етди. У буни камтарлик билан, жамоа учун бор кучини сарфлайдиган ҳақиқий профессионал каби қилди", - деди "Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти.

Ўйиндан олдин Пьер Калюлю машғулотлар пайтида жароҳат олди ва ўз ўрнини Федерико Гаттига бўшатиб берди.

"Калулу билан жиддий муаммо йўқ. Дастлаб Гатти 20-30 дақиқа ўйнаши кутилган эди, аммо у ажойиб ўйин кўрсатди", деб таъкидлади мураббий.

Спаллетти шунингдек, Дуглас Луисни майдонга туширди. Мураббийнинг сўзларига кўра, бразилиялик муваффақиятли мавсумолди тайёргарликдан сўнг "Ювентус"да қолиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

"Биз ҳали ҳам ҳамма нарсани баҳолашимиз керак бўлади, лекин Дуглас Луис бу мавсумда жамоада қолади. Мен уни яхшироқ билиш учун у билан мунтазам равишда ўйнаб келмоқдаман" - дея қўшимча қилди.

17 август куни "Ювентус" Ц Серияда ўйнаётган ўринбосарлар жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Киритилди: 22:37, 11.08.2026.
Ўқилди: 995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик