Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Майкл Оуэн мавсум бошланиши олдидан АПЛ фаворитларини айтди

Баҳо:
+-1 | -

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн «Арсенал»ни АПЛнинг янги мавсумидаги асосий фаворит деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, эксперт Лондон клуби учун унвонни ҳимоя қилиш осон кечмаслигини таъкидлади.

«Ўтган мавсумда «Арсенал» етиб бўлмас натижа кўрсатадиган даражада жуда кўп очко жамғармаган эди. Еврокубокларда ўйнамаётган «Челси» курашга қўшилишга қодир. «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити»нинг янги мураббийлари мавсумни муваффақиятли бошлаб, курашга тезгина киришишлари мумкин. «Тоттенхэм» трансфер бозорида яхши ишлади. Шу сабабли «Арсенал» фаворит, аммо у ҳеч қандай муаммосиз ва кафолатланган ҳолда чемпион бўлади, деб бўлмайди», - деди Оуэн Metro'га берган интервьюсида.

Собиқ футболчининг фикрича, «Арсенал»нинг асосий рақиби «Ливерпуль» бўлади. Оуэн муваффақиятсиз кечган ўтган мавсумдан сўнг мерсисайдликларга таркибни кучайтириш зарурлигини қайд этди.

«Ўтган мавсум «Ливерпуль» учун энг яхшиси бўлмади. Жамоа жуда яхши ўйнамади ва жуда кўп гол ўтказиб юборди. Слотнинг кетиши ва Ираоланинг келиши услубнинг ўзгаришини англатади. У «Борнмут»да қизиқарли футбол кўрсатган эди, аммо энди босим анча юқори бўлган анча катта клубда ишламоқда.

«Ливерпуль» кучайиши керак. Афтидан, улар учун асосий вариант Баркола бўлиб турибди, унинг трансфери жуда қимматга тушади. Агар клуб уни сотиб олиб, таркибга чуқурлик ва сифат қўша олса, унда соврин учун ҳақиқатан ҳам кураша олади», - деди Оуэн.

Якунда Оуэн «Челси»ни учинчи, «Манчестер Сити»ни тўртинчи, «Манчестер Юнайтед»ни бешинчи ва «Тоттенхэм»ни олтаинчи ўринга қўйди.

АПЛнинг янги мавсуми 21 августда старт олади.

Киритилди: 05:56, 12.08.2026.
Ўқилди: 1497 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик