Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

"Бавария" муҳим қарор қабул қилишни ўйламоқда

Баҳо:
+ | -

«Sport Bild» нашри журналистлари Юлиан Агарди ва Кристиан Фалк маълумотларига кўра, «Бавария»нинг беш кишидан иборат президентлик қўмитаси клубнинг спорт директори Макс Эберль билан амалдаги шартномани узайтириш ҳақида ўйламоқда. Ҳозирги келишув 2027 йилда тугайди.

Энди битимни расмий тасдиқлаш учун сўнгги босқич қолди. 25 август куни клубнинг тўққиз кишидан иборат кузатув кенгаши йиғилиб, янги шартномани маъқуллаши кутилмоқда. Ҳозирча келишувнинг айрим тафсилотлари ёпиқ қолмоқда. Хусусан, шартнома қанча муддатга узайтирилиши ва Эберлнинг маоши муҳокама қилинади. Бироқ энг муҳим жиҳат — клуб раҳбарияти Эберль ўз лавозимида қолиши керак, деган ягона фикрга келган.

Бу «Бавария» спорт директорига билдирилган жиддий ишонч белгисидир. 

Эътиборли жиҳати шундаки, Эберль «Бавария» тарихидаги энг нуфузли икки шахс — Ули Ҳёнесс ва Карл-Хайнц Румменигге билан муносабатларини ҳам анча мустаҳкамлаган.

Маълумотларга кўра, сўнгги 80 кун давомида Эберль ҳар иккиси билан мунтазам мулоқот қилиб келган, айниқса трансфер масалалари бўйича уларнинг фикрига таянган. Илгари бундай даражадаги мулоқот ҳар доим ҳам содир бўлмаган. 

Киритилди: 12:30, 12.08.2026.
Ўқилди: 890 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик