Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

«Рома» жаҳон чемпиони билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоасининг қанот ҳимоячиси Науэль Молина энди Италиянинг «Рома» клуби шарафини ҳимоя қилади. Рим клуби Мадриднинг «Атлетико» жамоасидан футболчининг трансферини расмий сайтида эълон қилди.

Меҳнат шартномасининг муддати ҳақида римликлар маълумот беришмади. Италия матбуоти хабарига кўра, Молина «Рома»да 2030 йилнинг ёзигача ўйнайди, трансфер суммаси эса 18 миллион еврони ташкил этди.

А Серияда футболчи 20-рақам остида тўп суради.

28 ёшли Молина охирги тўрт мавсумни «Атлетико»да ўтказди. Испания жамоаси таркибида қанот ҳимоячиси барча турнирларда 181 та ўйин ўтказиб, тўққизта гол урди ва 17 та голли узатма берди.

Киритилди: 15:15, 12.08.2026.
Ўқилди: 413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик