Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Ёзги трансферлар ойнасидан кейин “Нефтчи” Ўзбекистоннинг энг қиммат клубига айланди

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ёзги трансферлар ойнасидан сўнг Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат клубига айланиб олди. Transfermarkt порталининг сўнгги маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган барча 16 та жамоанинг умумий бозор қиймати жами 95,34 миллион еврони ташкил этмоқда.

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби таркибининг умумий қиймати эса 12,85 миллион еврога етган. Ушбу кўрсаткич бўйича улар узоқ вақт давомида пешқадамлик қилиб келган Тошкентнинг “Пахтакор”ни (12,28 млн евро) клубларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Наманганнинг “Навбаҳор” (9,63 млн евро) эса 3-поғонани банд этган. Кучли бешликни Қаршининг “Насаф” (8,45 млн евро) ва Самарқанднинг “Динамо” (6,78 млн евро) жамоалари якунлаб берган.

“Нефтчи”нинг клублар рейтингида биринчи ўринга кўтарилишига асосан битта йирик харид — Коффи Куаонинг жамоага келиши сабаб бўлди. Кот-дъивуарлик ўнг қанот ҳимоячисининг нархи 2,5 миллион еврога баҳоланган бўлиб, у ҳозирда Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди.

Суперлиганинг энг қиммат 10 нафар футболчиси

Коффи Куао (“Нефтчи”) — 2,50 млн евро

Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”) — 1,50 млн евро

Акмал Мозговой (“Пахтакор”) — 1,40 млн евро

Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”) — 1,30 млн евро

Шерзод Насруллаев (“Пахтакор”) — 1,20 млн евро

Люпчо Дориев (“Сўғдиёна”) — 1,20 млн евро

Ҳожимат Эркинов (“Пахтакор”) — 1,00 млн евро

Жамшид Искандеров (“Нефтчи”) — 1,00 млн евро

Достонбек Ҳамдамов (“Пахтакор”) — 900 минг евро

Башар Ресан (“Пахтакор”) — 800 минг евро.

Маълумот учун, Ўзбекистон Суперлигасининг амалдаги чемпиони Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ҳисобланади.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 15:51, 12.08.2026.
Ўқилди: 773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик