Франциянинг Le Parisien нашри «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновнинг УЕФА Суперкубоги доирасида «Астон Вилла»га қарши ўтказилган учрашувдаги (2:1) ҳаракатларига баҳо берди.
«Россиялик дарвозабон учрашувни хотиржам бошлади. Англия жамоаси вазиятлар яратди, бироқ 13, 28, 35 ва 41-дақиқаларда йўлланган зарбалар дарвоза нишонга бормади.
43-дақиқада Сафонов Камаранинг бош билан берган зарбасини қайтариб, жамоасини голдан қутқариб қолди. Орадан бир дақиқа ўтиб эса дарвоза устуни голкиперга ёрдамга келди. 45-дақиқада Маджо йўллаган зарбага қарши Сафонов ҳеч нарса қила олмади.
Танаффусдан кейин Сафонов ишончли ҳаракат қилди, рақибнинг бир нечта хавфли ҳужумларини бартараф этди ва умуман олганда иккинчи бўлимни жуда ишончли ўтказди», — дейилади нашр мақоласида.
«ПСЖ»нинг россиялик дарвозабони Матвей Сафонов учрашувни асосий таркибда бошлади ва майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. У ўз дарвозасидан битта гол ўтказиб юборди.













