«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Унаи Эмери бошқараётган жамоани мураббийлик фаолиятида тўққизинчи марта мағлуб этди.
Бу 2026 йилги УЕФА Суперкубоги учун баҳсда содир бўлди. Унда Луис Энрике бошчилигидаги «ПСЖ» Эмери мураббийлигидаги «Астон Вилла»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашув Зальцбургдаги «Ред Булл Арена» стадионида бўлиб ўтди. Баҳсни сомалилик бош ҳакам Омар Абдулқодир Артан бошқарди.
Бунга қадар Луис Энрике Унаи Эмери бошқарган жамоаларга қарши ўйинларда саккиз марта ғалаба қозонган, уч марта мағлубиятга учраган ва яна бир учрашув дуранг билан якунланган эди. «ПСЖ»нинг Суперкубокдаги ғалабасидан сўнг Энрикенинг Эмерига қарши ғалабалари сони тўққизтага етди.
«ПСЖ» ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган эди. Парижликлар финалда Лондоннинг «Арсенал» клуби билан куч синашди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида эса «ПСЖ» 4:3 ҳисобида устун келиб, бош совринни қўлга киритди.













