Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Сеск Фабрегас «Арсенал» академиясининг ишига юқори баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас Лондоннинг «Арсенал» клубидаги ёш иқтидорлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Чоршанба куни Италия жамоаси «Эмирейтс» стадионида «канонирлар»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида эса «Арсенал» устун келди.

«Хейл Энд» («Арсенал» ёшлар академияси) ажойиб иш олиб бормоқда. Бу ерда жуда кўп иқтидорли футболчилар бор. Аммо уларга ишониш ва майдонда ўйнаш имкониятини бериш керак, акс ҳолда уларнинг ривожланиши тўхтаб қолади.

Улар ҳамма нарса осон бўлмаслигини тушуниши керак. Улар курашиши лозим. Ҳозир бу футболчилар дунёнинг энг яхши клубларидан бирида ўйнамоқда. Бу ерда ҳатто Макс Доумандек фавқулодда иқтидор эгаси учун ҳам ўзини кўрсатиш осон эмас», — дея Фабрегаснинг сўзларини журналист Коннор Хамм келтирди.

Фабрегаснинг ўзи 2003 йилдан 2011 йилга қадар «Арсенал» шарафини ҳимоя қилган.

Микель Артета бошчилигидаги «Арсенал» якшанба куни Англия Суперкубоги учун «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 07:29, 13.08.2026.
Ўқилди: 438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик