Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Флик Фортни режаларига киритмади — футболчига «Интер» ва АПЛ клублари қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Diario Sport маълумотига кўра, «Барселона» ёш ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Фортнинг клубдан кетиш жараёнини тезлаштирмоқда.

Ўтган мавсумни «Эльче»да ижара асосида ўтказган 20 ёшли футболчига бош мураббий Ханс-Дитер Флик унинг янги мавсум режаларига кирмаслигини маълум қилган. Немис мутахассиси ўнг қанот ҳимоячиси позициясида Хави Эспартга кўпроқ ишонч билдирмоқда.

Ҳозирда Форт алоҳида тартибда машғулот олиб бормоқда. Бу қарор Руни Барджининг олд хочсимон боғламидан олган оғир жароҳатидан сўнг эҳтимолий жароҳат хавфини камайтириш мақсадида қабул қилинган.

Футболчи ва унинг агентлари Фортнинг кейинги ривожланиши учун қулайроқ бўлган янги клуб вариантларини ўрганмоқда.

Манбага кўра, Эктор Фортга «Интер», «Ливерпуль», «Фулхэм» ва «Эвертон» қизиқиш билдирган.

Шу билан бирга, футболчининг «Эльче»га қайтиши варианти кун тартибидан чиқарилган.

Киритилди: 13:38, 13.08.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик