Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Моуриньо ҳатто Мбаппе ва Винисиусни ҳам захирада қолдиришга тайёр

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо бошқарувида «Реал»нинг ҳеч бир футболчиси ўзини асосий таркибдаги ўрни кафолатланган ўйинчи деб ҳис қила олмайди.

The Touchline нашри El Debate’га таяниб хабар беришича, португалиялик мутахассис жамоада жуда юқори рақобат муҳитини яратиш режасини ишлаб чиққан. Моуриньюнинг фикрича, айнан шу йўл билан «Реал»ни мағлуб этиш жуда қийин бўлган жамоага айлантириш мумкин.

Янги тартибга кўра, ҳеч кимга бошланғич таркибдан жой кафолатланмайди. Ҳар бир позицияда футболчининг камида иккита тўғридан-тўғри рақобатчиси бўлади.

Агар кимдир ўзини етарли даражада кўрсата олмаса, Моуринью уни дарҳол захира ўриндиғига ўтқазиши мумкин.

Шу тариқа, ҳатто Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем каби юлдузлар ҳам ўз ўрнини кафолатланган деб ҳисоблай олмайди. Улар ҳам доимий равишда юқори савияда ўйнаши ва асосий таркибдаги ўрни учун рақобат қилишига тўғри келади.

Киритилди: 17:59, 13.08.2026.
Ўқилди: 1837 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик