Лондоннинг «Арсенал» клуби футболчиси Микель Мерино ўз жамоасининг ярим ҳимоя чизиғи даражасини баҳолади.
Яқинда «канонирлар»нинг майдон маркази «Ньюкасл»дан 87,5 миллион еврога сотиб олинган бразилиялик Бруно Гимараэс билан кучайтирилди.
«Ростини айтсам, бу ақлбовар қилмас даражада. Эҳтимол, бизда дунёдаги энг яхши ярим ҳимоя бордир. Бу жамоа учун жуда ажойиб. Ишларингиз ўхшамаётган омадсиз кунда ҳам ёнингизда ажойиб ҳаракат қила оладиган жамоадошингиз топилади. Машғулотларда бир-биримизни доимо ривожланишга ундаб туришимиз жуда муҳим», — дейди Мерино ўз интервьюсида.
Якшанба куни Микель Артета шогирдлари Англия Суперкубоги доирасида «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушишади.













