«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани янги мавсумда жамоа билан нималарга эришишни исташи ҳақида гапирди.
Ўтган мавсумда мюнхенликлар ички майдондаги барча совринларни қўлга киритишди, Чемпионлар лигасида эса ярим финал босқичида тўхтаб, кейинчалик турнир ғолибига айланган «ПСЖ»га мағлуб бўлишди.
«Бавария» ҳар доим энг юқори мақсадларни ўз олдига қўяди: Бундеслигада, Германия кубогида, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш — ва, эҳтимол, ҳатто барча учрашувларда ғалаба қозониш. Биз, албатта, бунга интиламиз», — деди Компани.
22 август куни "қизиллар" Германия Суперкубоги доирасида Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши ўйнайди, 28 август куни эса Бундеслиганинг биринчи турида «Штутгарт» билан учрашади.













