Европада давом этаётган узоқ муддатли жазирама сабабли Бельгиядаги футбол майдонлари жароҳат олиш хавфи юқори бўлган ҳолатга келди. Майсазорлар қуриб қолган ва уларни сақлаб қолиш учун мунтазам равишда суғоришга тўғри келмоқда.
Еслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг июнь ва июль ойлари Европада иқлим кузатувлари тарихидаги энг иссиқ ойлар бўлди. Ўртача ҳарорат меъёрдан деярли уч даража юқорилади.
«Ҳаддан ташқари қаттиқ юза бўғинларга тушадиган юкламани оширади ҳамда мушаклар ва пайларнинг кичик жароҳат олиш хавфини кўпайтиради», — деб хабар беради RTL.
Кичик клубларга суғориш тизимлари харажатларини қоплашда маҳаллий ҳокимият органлари ёрдам бермоқда. Хусусан, Шарлеруада маҳаллий клубга майсазор парвариши учун уч минг евро миқдорида компенсация тўлаб берилди.













