«Реал Мадрид»нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе янги мавсум олдидан ўз умидлари ва жамоанинг янги бош мураббийси Жозе Моуриньо ҳақида фикр билдирди.
«Биз ғалаба қозонишимиз керак ва менимча, бу йил совринларни қўлга киритамиз. Жамоамиз олдинги мавқеини қайтара олишига ишончим комил. Бутун мавсум давомида диққат-эътиборимизни бир жойга жамлаймиз.
Ҳозир олдинга қадам ташлаш ва совринларни ютишнинг айни вақти. Бу ерга келиш, шу клубда бўлиш мен учун болаликдаги катта орзу эди. Бу ерда эканимдан қанчалик бахтиёр ва омадли эканимни англаб турибман. Энди эса майдонга тушиб, ғалаба қозонишимиз шарт.
Ёнимизда ғалаба қозониш йўлини ва сирларини яхши биладиган Жозе Моуриньодек мураббий борлиги жуда ажойиб», — деди Мбаппе Madrid Universal нашрига берган интервьюсида.













