Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

"Монако" Погба ўрнига бошқа футболчи топиб қўйди

Баҳо:
+ | -

Журналист Саша Тавольери маълумотига кўра, "Монако" "Комо" ярим ҳимоячиси Максим Какерени ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Князлик клуби айни пайтда ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда. Бунга Поль Погбанинг шартномасини бекор қилиш арафасида экани, шунингдек жамоанинг муҳим футболчиларидан бири Ламин Камаранинг кетиши мумкинлиги сабаб бўлмоқда.

Манбага кўра, "Монако" аввал "Лион"да тўп сурган Какерени асосий номзодлардан бири сифатида белгилаб олган. Клуб футболчининг ёзги трансфери имкониятларини муҳокама қилиш учун дастлабки мулоқотларни ҳам ўтказган.

26 ёшли француз ярим ҳимоячиси ўтган йили "Комо"га ўтганидан сўнг жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланди. У клубнинг ўтган мавсум А Серияда кучли тўртликдан жой олиши ва тарихда илк бор Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишида катта ҳисса қўшди.

Какеренинг "Комо" билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Шу сабабли трансфер музокараларида Италия клубининг позицияси анча мустаҳкам ҳисобланади.

Киритилди: 18:59, 14.08.2026.
Ўқилди: 911 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик