Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Эмболо MLS тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Атланта Юнайтед" "Ренн" ва Швейцария терма жамоаси ҳужумчиси Брель Эмболо трансфери бўйича келишувни якунлашга яқин. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Манбага кўра, трансфер қиймати тахминан 15,5 млн еврони ташкил этади. Агар келишув амалга ошса, Эмболо MLS тарихидаги энг қиммат футболчилар бешлигига кириши мумкин.

29 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум клуб миқёсида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Эмболо фаолияти давомида "Базель", "Шальке", Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" ва "Монако" клублари сафида ҳам тўп сурган.

Швейцария терма жамоаси таркибида эса у 92 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол урган. 2026 йилги жаҳон чемпионатида Эмболо 2 та гол ва 2 та голли узатма билан қайд этилди.

Кутилишича, Эмболо "Атланта Юнайтед" ҳужум чизиғида Мигель Альмирон ва Алексей Миранчук билан бирга ҳаракат қилади.

Айни пайтда "Атланта Юнайтед" таркибни қайта шакллантириш жараёнини бошдан кечирмоқда ва турнирда энг паст натижа кўрсатаётган жамоалар қаторида бормоқда.

Киритилди: 22:48, 14.08.2026.
Ўқилди: 1242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик