Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

«Реал» Камавинганинг трансфер нархи €100-120 миллионгача кўтарилишига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Эдуарду Камавинга «Манчестер Сити»дан Родрининг трансфери амалга ошмаганидан сўнг ўз имкониятларини пўл тўлиқ намоён эта олишига ишонч билдирмоқда. Журналист Абраҳам Ромеронинг Defensa Central нашрига таяниб хабар беришича, «қироллик клуби» 23 ёшли франциялик футболчи келажакда 100–120 миллион евролик тоифадаги ўйинчилар даражасига чиқа олишига ишонмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, клуб Камавинганинг юқори потенциалини алоҳида эътироф этмоқда ва бош мураббий Жозе Моуриньо унинг энг яхши қирраларини оча олишига умид қилмоқда. Қайд этилишича, агар Родри трансфер қилинганида, француз футболчиси сотиб юборилар ёки иккинчи даражали ролга ўтиб қолар эди.

Ўтган мавсумда Камавинга барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 14:08, 15.08.2026.
Ўқилди: 1323 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик