«Милан», «Челси» ҳамда Нидерландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Руд Гуллит майдонда ўзига ўхшайдиган футболчилар ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Мен бунга бундай қарамайман. Ҳар бир футболчи бетакрор, аслида менга ўзимга ўхшамайдиган ўйинчиларни кузатиш кўпроқ ёқади — қарама-қаршиликлар бир-бирини ўзига тортади (кулади)! Мен шунчаки ташаббус кўрсатадиган ва масъулиятни ўз зиммасига оладиган футболчиларни қадрлайман.
Жуд Беллингем масъулиятни ўз бўйнига олади. Родри масъулиятни ўз бўйнига олади. Лионель Месси ва Криштиану Роналдуда ҳам бу фазилат бор. Мен шундай футболчиларга қойил қоламан, чунки улар таваккал қилишади, барча танқидларни қабул қилишади, аммо барибир натижа кўрсатишади. Мен айнан шуни қадрлайман», — деди Гуллит Sport Witness нашрига берган интервьюсида.













