Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

«Манчестер Юнайтед» Эдуардо Камавинга трансферини кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

The Athletic нашри хабарига кўра, француз хавбекининг хизматларига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. Жозе Моуринью уни ўз лойиҳасида асосий ўйинчи деб ҳисобламагани сабабли «қаймоқранглилар» футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Шунингдек, Камавинганинг атрофидаги вазиятни «Манчестер Сити» ҳам кузатиб бормоқда.

Ўтган мавсумда 23 ёшли Камавинга барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 17:09, 16.08.2026.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик