Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Артета Хулиан Альваресга қўнғироқ қилди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби Мадриднинг «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олишга бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда.

Transfer News Live нашрининг ESPN Argentinaга таяниб хабар беришича, яқинда «канонирлар» бош мураббийи Микель Артета аргентиналик футболчига шахсан қўнғироқ қилиб, уни Лондонга кўчиб ўтиш вариантини кўриб чиқишга кўндиришга уринган. Аммо 26 ёшли ҳужумчи яна бир бор «Барселона» вариантини афзал кўришини билдирган.

«Кўк-анорранглилар» анчадан бери Альварес учун курашда фаворит ҳисобланиб келишмоқда, бироқ «Атлетико» музокаралар олиб боришни истамаяпти. Футболчининг ўзи Ханс-Дитер Флик жамоасига ўтиш истагини билдираётганига қарамай, Мадрид клуби 100 миллион евролик таклифни жавобсиз қолдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни «Арсенал» «Манчестер Сити»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, Англия Суперкубоги соҳибига айланди.

Киритилди: 05:46, 17.08.2026.
Ўқилди: 1091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик