Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

«Ювентус» Мартинес трансферидан воз кечди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес шу ёзда «Ювентус»га ўтмайдиган бўлди.

The Athletic нашрининг хабар беришича, Турин клуби 33 ёшли аргентиналик посбоннинг трансфери бўйича музокараларни давом эттиришдан воз кечган. Аввалроқ «Ювентус» Мартинес бўйича янги таклиф киритган ва клубларнинг нарх борасидаги позициялари бир-бирига анча яқинлашган эди. Шахсий шартнома шартларини келишиб олиш ҳам муаммо туғдирмаслиги кутилаётганди. Бироқ якунда Италия клуби музокаралардан чиқиш ва эътиборни бошқа номзодларга қаратишга қарор қилди.

Шу билан бирга, аввалроқ «Астон Вилла» «Парма»дан Дзион Судзукини харид қилиш бўйича келишувга эришгани ва Бирмингем клуби уни янги мавсумда асосий дарвозабон сифатида кўраётгани хабар қилинган эди.

Киритилди: 06:10, 17.08.2026.
Ўқилди: 527 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик