Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

«Тенг шароитда бўлишимиз керак эди» — Хакимий Франция Суперкубоги ўтказилган жой ҳақида

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Хакимий Франция Суперкубоги доирасидаги «Ланс»га қарши ўйин (0:1) рақибнинг ўз уй стадионида ўтказилганидан норозилигини билдирди.

«Ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қилдик, бутун ўйин давомида устунлик қилдик, аммо назорат қила олмаган вазиятларимиз ҳам бўлди. Нейтрал бўлмаган бундай стадионда, ўз мухлисларимизсиз ўйнаш... Биз тенг шароитда бўлишимиз керак эди. Бугунги беллашув кўпроқ Лига 1 ўйинини эслатди. Аммо бу баҳона бўла олмайди», — дейди Хакимий Footmercato нашрига.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ўз тарихида олтинчи бор Франция Суперкубоги финалида имкониятни бой берди, бу эса турнир тарихидаги антирекорд ҳисобланади.

Киритилди: 06:30, 17.08.2026.
Ўқилди: 646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик