Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Боуэн «Вест Хэм» АПЛдан чиқиб кетганига қарамай, нега жамоада қолганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Вест Хэм Юнайтед» ярим ҳимоячиси ва сардори Джаррод Боуэн жамоа Англия Премьер-лигасидан чиқиб кетган бўлса-да, клубда қолиш қарорига нима сабаб бўлганини очиқлади.

«АПЛни тарк этганимиздан сўнг келажагим ҳақида сўрашганида, асосий масала тўғри қарор қабул қилиш эди. Бу ҳақда шундай ўйладим: фаолиятимни якунлаганимда мени энг кўп қийнайдиган «агар ундай қилганимда-чи?» деган савол нима бўлади? «Агар ундай бўлганида-чи?» деган сўроқ ҳамиша бўлади, лекин айнан шу савол мени йиллар давомида қийнаши мумкин эди.

Мен ушбу клубни яна Премьер-лигага қайтаришга ҳаракат қилишим кераклигини тушундим. Бу энг ҳал қилувчи омил бўлди. Турли гап-сўзлар, фаолиятимни давом эттириш учун бошқа имкониятлар бор эди ва бу бир кунда қабул қилинган қарор эмас. Ўтириб, ҳаммасини ўзим ўйлаб олишим керак эди, чунки футбол — бу ҳар ҳафта тўхтамайдиган жуда заҳматли иш. Ишончим комилки, бу қарор ҳақида кўп гапиришади, лекин бу ерда гап биринчи навбатда ўзим, нимани хоҳлашим ва фаолиятим учун нима энг яхшиси экани ҳақида бормоқда», — деди Боуэн Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 06:57, 17.08.2026.
Ўқилди: 549 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик