Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

"Васко да Гама" сардори Неймарнинг қўлини сиқишдан бош тортди (+Видео)

Баҳо:
+ | -

"Васко да Гама" ва "Сантос" Бразилия А Сериясининг 22-тури доирасида ўзаро тўқнаш келди. Учрашувдаги энг кўп муҳокама қилинган воқеа эса ҳатто старт ҳуштагидан олдин содир бўлди.

Майдон эгалари сардори Тьяго Мендес жамоаларнинг анъанавий ўйинолди саломлашуви вақтида Неймарнинг қўлини сиқмади. "Сантос"нинг юлдуз капитани уни эътиборсиз қолдирган рақибига ҳайрат билан қараб қолди, аммо тезда ўзини ўнглаб, ёнида турган ҳакамлар билан қўл бериб саломлашишда давом этди.

Учрашув "Сантос"нинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Неймар баҳсни тўлиқ ўтказди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

Турнир жадвалидаги тўғридан-тўғри рақиби устидан қозонилган ғалаба "Сантос"га хавфли ҳудудни тарк этиш имконини берди. Жамоа 25 очко билан 14-ўринга кўтарилди.

"Васко да Гама" эса 22 очко билан охиридан иккинчи — 19-поғонада қолмоқда.

Киритилди: 11:50, 17.08.2026.
Ўқилди: 1079 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик