"Ювентус" таркибини янги футболчи билан кучайтирди. Турин клуби марказий ҳимоячи Жон Лукуми билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
28 ёшли колумбиялик футболчи билан тузилган келишув 2030 йил ёзига қадар амал қилади. Аввалроқ "Ювентус" унинг трансфери учун "Болонья"га 20 млн евро ва қўшимча бонуслар тўлаши ҳақида хабар берилган эди.
""Ювентус" айни пайтда фаолиятининг энг юқори нуқтасида турган футболчини ўз сафига қўшиб олди. У 2026/27 йилги мавсумдаёқ жамоа ўйинига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр. "Ювентус"га хуш келибсан, Жон!" — дейилади клуб баёнотида.
Лукуми ўтган мавсумда "Болонья" сафида барча мусобақалар доирасида 43 та учрашувда майдонга тушди. Марказий ҳимоячи бу баҳсларда 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













