"Барселона" Родрини ўз сафига қўшиб олиш бўйича аниқ ҳаракатлар режасини ишлаб чиққан.
Испания ОАВ маълумотига кўра, каталонияликлар трансферни яқин икки кун ичида тўлиқ якунлашни режалаштирмоқда. Клуб Родрини 19 август, чоршанба куни Жоан Гампер кубоги учун ўтказиладиган учрашув доирасида мухлисларга таништиришни истамоқда.
Режага кўра, янги футболчи "Ал-Аҳли"га қарши баҳс бошланишидан олдин расман тақдим этилади.
Аввалроқ Родри "Реал"дан тушган таклифни қатъий рад этгани хабар қилинган эди. Футболчи фаолиятини "Барселона"да давом эттириш вариантини танлаган.













