Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Ли Кан Ин «Атлетико»да Гризманннинг рақамини олди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико»нинг янги футболчиси Ли Кан Ин жамоада 7-рақамли либосда тўп суради. Бу рақамни аввал клуб тарихидаги энг яхши тўпурар Антуан Гризманн кийган.

25 ёшли жанубий кореялик футболчи «ПСЖ»дан Мадрид клубига кўчиб ўтди ва 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган беш йиллик шартнома имзолади. Матбуот маълумотларига кўра, трансфернинг кафолатланган қисми 35 млн еврони ташкил этади, бонуслар билан сумма 40 млн еврогача етиши мумкин.

Кан Ин Ли «Атлетико» тарихидаги илк жанубий кореялик футболчи бўлди. У ҳужумкор ярим ҳимоячи ва ҳар икки қанотда ҳаракат қила олади.

Гризманн Мадрид клуби сафида 501 та расмий учрашув ўтказиб, 212 та гол урган. Франциялик футболчи клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У жамоани тарк этгач, рамзий 7-рақам Кан Ин Лига топширилди.

Киритилди: 18:49, 17.08.2026.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик