"Комо" "Фиорентина" ҳужумчиси Мойзе Кинни ўз сафига қўшиб олиш бўйича биринчи расмий таклифини юборди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио сайти хабар берди.
Манба маълумотига кўра, таклифнинг умумий қиймати 30 млн еврони ташкил қилади. Шундан 5 млн евро футболчини ижарага олиш учун, яна 25 млн евро эса мажбурий сотиб олиш шарти асосида тўланиши кўзда тутилган.
Бироқ "Фиорентина" бундай шартларга рози бўлиш ниятида эмас. Флоренция клуби Кинни жамоада сақлаб қолишни истамоқда ва уни фақат жуда катта суммадаги таклиф тушган тақдирдагина сотиш масаласини кўриб чиқишга тайёр.
26 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Жорий мавсумдаги илк ўйинида — Италия кубоги баҳсида — Кин ўз ҳисобига яна 1 та гол ёздириб қўйди.













