«ПСЖ» ҳужумчиси Брэдли Барколя ёзги трансферлар ойнасида Париж клубини тарк этмаслиги мумкин. Бу ҳақда L’Équipe хабар берди.
Манбага кўра, агар «ПСЖ» раҳбарияти футболчини сотишдан бош тортса, Барколя бунга эътироз билдирмайди. Франциялик ўйинчи амалдаги шартномаси бўйича клубда яна бир мавсум ўтказишга тайёр.
Шу тариқа, Барколя жамоадан кетишни талаб қилмоқчи эмас ва келажаги бўйича якуний қарорни клуб ихтиёрига қолдиради. Ҳозирча «ПСЖ» уни сотишга тайёр ёки тайёр эмаслиги ҳақида расмий маълумот бермади.













