Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 2-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Чалханоглу Индзаги ва Кивуни таққослади

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби яримҳимоячиси Хакан Чалханоглу жамоанинг собиқ ҳамда амалдаги бош мураббийлари Симоне Индзаги ва Кристиан Киву ҳақида фикр билдирди.

Индзаги 2021–2025 йилларда «нерадзурри»ни бошқариб, сўнг Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига ўтган эди. Унинг ўрнини эгаллаган Кристиан Киву эса ўтган мавсумда «Интер» билан А Серия ва Италия Кубогида зафар қучди.

«Индзаги ҳақида ҳеч қандай ёмон гап айта олмайман. У мени «Интер»да кўришни хоҳлаган — айнан у сабабли мен шу ердаман. У билан ишлаш давомида футболчи ва шахс сифатида жуда ўсдим.

Киву билан эса ҳаммаси бошқача — у учун биринчи ўринда футбол эмас, инсонийлик туради. У ўзингни қандай ҳис қилаётганинг билан қизиқади, ҳамиша очиқ ва сенга ишонч бағишлайди. Албатта, Кристиан тактикага ҳам вақт ажратади, аммо майдондан ташқарида у худди ака ёки дўстдек — у билан ҳар қандай мавзуни муҳокама қилиш мумкин. Ҳал қилишим керак бўлган муаммолар кўп эди ва мураббий менга жуда катта ёрдам берди», — деди туркиялик футболчи Football-Italia нашрига.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» Италия А Сериясининг 1-турида 22 август куни ўз майдонида «Монца»га қарши баҳс олиб боради 

Киритилди: 06:11, 18.08.2026.
Ўқилди: 394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик