Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 2-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Чалханоглу А Серия манзилига айтилган танқидларга қўшилмади

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби яримҳимоячиси Хакан Чалханоглу Италия А Сериясининг ҳозирги даражаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Охирги вақтларда Италия чемпионати ва умуман мамлакат футболи кескин танқидларга учраётган эди. Бироқ «нерадзурри» хавбеки маҳаллий лига даражасини ҳамон юқори баҳоламоқда.

«А Серия — яхши, жуда яхши чемпионат. «Аталанта» ва «Фиорентина» каби жамоалар кўплаб сифатли футболчилар билан шартнома имзоламоқда. Менинг назаримда, А Серия Англия ва Испания чемпионатлари билан бир қаторда Европанинг кучли учлик лигасига киради», — деди Чалханоглу Football-Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» ўтган мавсумда 87 очко тўплаб, Италия чемпионатида ишончли тарзда зафар кучган эди. Шанба куни Кристиан Киву шогирдлари янги мавсумни ўз майдонида «Монца»га қарши ўйин билан бошлайди.

Киритилди: 06:34, 18.08.2026.
Ўқилди: 411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик