«Челси» ҳужумчиси Лиам Делап А Сериянинг «Комо» клуби томонидан қизиқиш бўлаётганига қарамай, Англия Премьер-лигасида қолишни ният қилган. Бу ҳақда инсайдер Алекс Крук X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбага кўра, лондонликлар 47 миллион евродан кам бўлмаган таклиф тушса, Делапни сотишга тайёр.
Делап ўтган ёзда «Ипсвич»дан «Челси»га ўтган эди. Ўтган мавсумда у АПЛда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та ассист муаллифи бўлди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил қилади.













