Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Фермин Лопес: "Родри — дунёдаги энг яхши таянч ярим ҳимоячиси"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес "Манчестер Сити" футболчиси Родри Эрнандеснинг каталонияликлар сафига эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.

"У буюк футболчи. "Олтин тўп" соҳиби ва жаҳон чемпиони. Мен у билан Испания миллий жамоасида бирга ўйнайман. Мен учун Родри дунёдаги энг яхши таянч ярим ҳимоячиси. У "Барселона"га жуда катта фойда келтириши мумкин", — дея Лопеснинг сўзларини diariARA нашри келтирди.

Родри 2019 йилдан буён "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда 30 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Аввалроқ Родрининг "Барселона"га ўтишга яқин экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Испаниялик футболчи "Манчестер Сити"нинг Англия Суперкубоги доирасида "Арсенал"га қарши кечган ва 0:3 ҳисобида якунланган сўнгги учрашувини ўтказиб юборди.

Киритилди: 12:35, 18.08.2026.
Ўқилди: 557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик