Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Суперлигада таймлар жадвали: биринчи бўлимда "Навбаҳор", иккинчи бўлимда "Нефтчи" етакчи

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасида жамоаларнинг биринчи ва иккинчи таймларда қайд этган натижалари алоҳида ҳисоблаб чиқилди.

Биринчи бўлимлар натижаси бўйича "Навбаҳор" етакчи. Наманганликлар учрашувларнинг дастлабки 45 дақиқасидаги натижалар ҳисобга олинганда 35 очко жамғарган. Жамоанинг тўплар нисбати 19:7ни ташкил этган.

Кейинги ўринларда "Нефтчи" ва "Пахтакор" бормоқда. Ҳар икки жамоада 32 очкодан бор. Фарғоналиклар биринчи таймларда 17 та гол уриб, 6 та тўп ўтказиб юборган бўлса, "Пахтакор"да бу кўрсаткич 15:5ни ташкил этган.

Биринчи бўлимлар жадвалида "Бухоро" 29 очко билан 4-, "Динамо" 28 очко билан 5-, "Сўғдиёна" эса 26 очко билан 6-ўринни эгаллаган.

Иккинчи таймлар бўйича эса "Нефтчи" катта устунлик билан биринчи ўринда. Фарғона клуби учрашувларнинг 46-90-дақиқаларидаги натижалар ҳисобланганда 43 очко тўплаган. Эътиборлиси, "Нефтчи" иккинчи бўлимларда 24 та гол урган ва ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол ўтказмаган — 24:0.

Бу кўрсаткич бўйича 2-ўриндаги "Андижон"да 27 очко бор. "Насаф" ва "Пахтакор" 26 очкодан жамғарган. ОКМК, "Бухоро", "Локомотив" ва "Бунёдкор" эса иккинчи таймлар натижаси бўйича 25 очкодан тўплаган.

Қизиқ томони, биринчи таймлар бўйича етакчи бўлган "Навбаҳор" иккинчи бўлимлар жадвалида бор-йўғи 19 очко билан 11-ўринда қайд этилган.

Биринчи таймларда энг кам очко "Машъал"га тегишли — 7 очко. Муборакликлар иккинчи таймлар бўйича ҳам 13 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 18:31, 18.08.2026.
Ўқилди: 710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик