Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

"Арсенал" Консани асосий мақсад қилди, бир нечта футболчи кетиш арафасида

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" футболчиси Майлз Льюис-Скелли учун сўнгги ҳафта анча воқеаларга бой ўтди. У "Комо"га қарши баҳсда гол урди, "Манчестер Сити"га қарши Community Shield учрашувида эса Риккардо Калафьорининг дастлабки голига ассистентлик қилди.

Шу билан бирга, футболчи келажагини "Арсенал" билан боғламоқда. Унга "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, Льюис-Скелли "Эмирейтс"да қолиш ниятида.

The Athletic журналисти Жеймс Макниколас маълумотига кўра, Габриэл Мартинелли ҳам "Галатасарой"нинг 45 млн евролик таклифини рад этган. Шунга қарамай, "Арсенал" ва Туркия клуби бошқа эҳтимолий трансферлар бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

"Арсенал" 1 сентябрга қадар ҳимоя чизиғини кучайтириш ниятида. Клубнинг асосий мақсади "Астон Вилла" футболчиси Эзри Конса бўлиб турибди. Бироқ бирмингемликлар футболчини 60 млн фунтга баҳолаётгани сабаб лондонликлар бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда. Улар орасида Жаррелл Куансах ҳам бор.

Жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилардан Фабиу Виейранинг "Гамбург"га, Рейс Нельсоннинг эса "Вест Хэм"га ўтиши кутилмоқда.

Этан Нванерининг вазияти эса "мураккаб" деб баҳоланмоқда. Сабаби, унинг асосий жамоада мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун рақобат жуда юқори. Академия тарбияланувчиси бўлган Нванерининг баланс қиймати нолга тенг экани сабаб, унинг сотилиши "Арсенал" учун тўлиқ соф фойда сифатида қайд этилади.

Киритилди: 19:13, 18.08.2026.
Ўқилди: 922 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик