Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-0 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Моуриньо «Реал» мухлисларини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ҳимоя қилиб, мухлисларнинг бразилиялик футболчига бўлган муносабатини танқид қилди.

«Винисиусга ҳурмат билан муносабатда бўлишмаяпти. Нега у сизга ҳеч нарса қилмаган бўлса-да, дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирини тўпга илк тегинишиданоқ ҳуштакбозлик билан қарши олиш керак? Унинг ўйинини томоша қилишнинг ўзи — имтиёз.

Винисиус “Реал”ни жуда яхши кўради! Мен унга: “Вини, қаерга кетмоқчисан? Сен фақат "Реал"ни биласан. Кетганингдан кейингина "Реал" нима эканини тушунасан. Кетма. Бунга арзимайди”, дедим», — дея Моуриньонинг сўзларини El Chiringuito TV келтиради.

26 ёшли бразилиялик футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2032 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 140 миллион еврога баҳоламоқда.

2025/26 йилги мавсумда Винисиус барча мусобақалар доирасида 53 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. 2026 йилги жаҳон чемпионатида эса у 5 та учрашувда 4 та гол ва 1 та ассист қайд этди.

Киритилди: 08:05, 19.08.2026.
Ўқилди: 625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик