Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Мусиала ҳушини йўқотиш ҳолатларининг сабабини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала вақти-вақти билан абсанслар (қисқа муддатли хушнинг йўқолиши) келтириб чиқарадиган неврологик дисфункция ҳақида гапириб берди.

«Менда неврологик дисфункция туфайли юзага келадиган, вақтинчалик, аммо яхши даволанадиган абсанслар аниқланди. Улар яқинда ўтказилган «Лейпциг» ва «Хайденхайм»га қарши ўйинлардаги каби ҳолатларга олиб келиши мумкин. Биламан, биринчи қарашда бу қўрқинчли кўринади, аммо мен учун бу ҳозир кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланган. Аҳволим тиббий жиҳатдан жуда яхши ва келажакка оптимистик руҳда қарайман. «Бавария» ва яқинларим ҳар доим ёнимда ва бу йўлда мени қўллаб-қувватлашмоқда. Жуда муҳим жиҳати шундаки, соғлиғим учун ҳеч қандай қўшимча хавф-хатарлар йўқ», — дейди Мусиаланинг сўзларини келтирган журналист Керри Хау.

23 ёшли футболчи 15 август куни «Лейпциг» ва 18 август куни «Хайденхайм»га қарши кечган ўйинларда хушини йўқотган эди.

 

Киритилди: 08:24, 19.08.2026.
Ўқилди: 989 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик