"ПСЖ" ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Люка Эрнандес модель Виктория Триайга уйланди. Аргентинада туғилиб, Бразилияда улғайган Виктория билан футболчи 2023 йил 12 ноябрь куни Париждаги тунги клублардан бирида танишган.
Жуфтлик тўй маросими учун Франция пойтахтидан жануби-ғарбий томонда, тахминан 45 дақиқалик масофада жойлашган XII асрга оид тарихий Во-де-Серн аббатлигини танлади. Янги турмуш қурганлар XIX аср охирида баронесса Шарлотта де Ротшильд томонидан ҳашаматли меҳмонхонага айлантирилган мажмуанинг бутун ҳудудини ижарага олган.
"Мен унутилмас воқеани орзу қилардим — энг яқин қариндошлар ва дўстлар даврасида уч кунлик байрамни. Болалар фермада ҳайвонларни боқишди, ўйнашди ва кўлда балиқ тутишди", — деди Виктория тўйни ёритган Vogue Latin America нашрига.
Аввалроқ Эрнандес модель Амелия де ла Осса Льоренте билан муносабатда бўлган. Уларнинг бир ўғил ва бир қиз фарзанди бор. Люка ва Викториянинг ҳам бир нафар қиз фарзанди бор.













