Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Эберль: "Кейн "Олтин тўп"га ҳар томонлама муносиб"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

"Бавария" спорт бўлими раҳбари Макс Эберль жамоа ҳужумчиси Харри Кейннинг "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Англиялик ҳужумчи ўтган мавсум Бундеслигада 36 та гол уриб, Европа "Олтин бутса"сини қўлга киритган эди. Шу билан бирга, у "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлардан бири сифатида ҳам эътироф этилмоқда.

"Кейн "Олтин тўп"га ҳар томонлама муносиб. Футболни яхши кўрадиган ҳар бир инсон бундай футболчиларни қадрлайди. Унда ҳужумчининг гол уриш маҳорати, "ўнлик"нинг фикрлаши ва таянч ярим ҳимоячисининг меҳнаткашлиги уйғунлашган.

У ҳар бир вазиятда гўё бир қадам олдинда бўлади, худди ўз вақтида Герд Мюллер каби. Гарри — феномен, етакчи ва кучли характер эгаси. У кўп йиллардан бери ўзининг алоҳида даражасини исботлаб келмоқда", — дея Эберльнинг сўзларини Bayern & Germany келтиради.

22 август куни "Бавария" Германия Суперкубоги доирасида Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 10:37, 19.08.2026.
Ўқилди: 351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик